Байрам кунлари Тошкент жамоат транспорти ҳаракати қандай ташкил этилади?
Бу бўйича "Тошшаҳартрансхизмат" маълумот берди.

Президентнинг 2023 йил 22 декабрдаги "2024-йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги фармонига биноан, "Наврўз" байрамини нишонлаш мақсадида 21-24 март кунлари дам олиш кунлари этиб белгилангани муносабати билан, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ автобус саройларига бириктирилган автобус йўналишларининг фаолияти қуйидаги тартибда ташкил этилади:
🔹2024 йил 21 март, пайшанба – “Наврўз” байрами, дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
🔹2024 йил 22 март, жума – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
🔹2024 йил 23 март, шанба – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
🔹2024 йил 24 март, якшанба – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.







