Cаломатлик

Дунёнинг 43,1 фоиз аҳолиси неврологик касалликлардан азият чекмоқда

Бунда эркаклар улуши аёлларга нисбатан сезиларли даражада юқори.

Дунёнинг 43,1 фоиз аҳолиси неврологик касалликлардан азият чекмоқда

Неврологик касалликлар — ногиронликни келтириб чиқарувчи энг асосий омиллардан бири. Қолаверса, бундай хасталиклар эрта ўлимга олиб келувчи сабаблар орасида етакчи ўринларда.

 

Британияда чоп этиладиган "Lancet Neurology" тиббиёт журналида эълон қилинган мақола айни шу мавзуда. Ундан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти иштирокида 1990 йилдан 2021 йилгача ўтказилган кенг кўламли тадқиқот натижалари жой олган.

 

Қайд этилишича, дунёда 3,4 миллиард киши, бошқача айтганда, Ер юзи аҳолисининг 43,1 фоизи неврологик касалликлардан азият чекмоқда. Бу борада инсульт, неонатал энсефалопатия, мигрен, деманс, диабетик нейропатия, менингит, эпилепсия, аутизм каби хасталиклар улуши юқори.

 

Тадқиқот давомида ўрганилган бундай касалликлар сони 37 та. Якуний ҳисоб-китобларга кўра, ушбу патологиялар асоратлари 1990 йилдан 2021 йилгача 11,1 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлган.

 

Хасталиклар тақсимоти ёш тоифасига қараб фарқланади. Масалан, 20 ёшдан 59 ёшгача бўлган беморлар ўртасида инсульт, мигрен ва диабетик нейропатия ташхислари юқори ўринни эгаллайди. 60-79 ёшлилар орасида эса инсульт, альцгеймер, деманс, диабетик нейропатия билан хасталанганлар сони кўп.

 

Олимларнинг таъкидлашича, асаб тизими бузилишлари оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотганлар сафида эркаклар улуши аёлларга нисбатан сезиларли даражада юқори.

 

Неворологик хасталиклардан энг кўп азият чеккан минтақалар рўйхатида Ғарбий ва Марказий Африка давлатлари пешқадам. Энг паст статистика Австралия, Океания ва Осиё-Тинч океани минтақасида жойлашган юқори даромадли мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.

 

Табиийки, мутахассислар бундай кўрсаткичлардан жиддий хавотирда. Хусусан, ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус ушбу тадқиқот ҳукуматлар учун диагностика, даволаш ва реабилитация хизматлари сифати ҳамда кўламини ошириш бўйича кучли чақириқ бўлиши кераклигини таъкидлади.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Дунёнинг 43,1 фоиз аҳолиси неврологик касалликлардан азият чекмоқда | Zamon.uz