Қашқадарёдаги сайлда газ баллони портлаб кетди
Оқибатда 37 киши тан жароҳати олган.

Кеча, 18 март куни Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида ўтказилаётган сайлда газ чақнаши натижасида газ балонни портлаб кетди.
Оқибатда 37 нафар фуқаролар ёнғин туфайли турли даражада жароҳат олиб, шифохонага олиб келинган ҳамда 7 нафари стационар тартибда шифохонага ётқизилган, 17 нафарининг аҳволи қониқарли бўлганлиги боис амбулатор кўрикдан ўтказилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган, 13 нафарида тан жароҳатлари аниқланмаганлиги сабабли тиббий кўрикдан ўтказилиб, уйига қайтарилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Кўкдала туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 207-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







