Тошкентда 1-синф қиз ўқитувчи тазйиқига учради
Болалар омбудсмани ҳолат бўйича маълумот берди.

Тошкентда 1-синф ўқувчиси ўқитувчиси томонидан тазйиққа учрагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Мурожаатда айтилишича, 2016 йилда туғилган Ф.С. Шайхонтоҳур тумани 167-сонли мактабда 1-синфда таълим олади, мазкур синф раҳбари M.O. қизчани койиган ва унга жисмоний чора қўллаб, педагог ахлоқ-одоб қоидаларига зид хатти-ҳаракатлар содир этган.
Шайхонтоҳур тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими ўрганишига кўра, ҳолат ўз тасдиғини топиб, синф раҳбари M.O. болага нисбатан ҳеч бир тазйиққа йўл қўймаслик борасида огоҳлантирилди ва унга тегишли интизомий чора қўлланилган.







