Тошкентда ҳавони ифлослантирган сомсахона жаримага тортилди
Бу ҳақда пойтахт Экология бошқармаси хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда сомсахоналар ҳаво сифати ифлосланишига ҳисса қўшаётгани бўйича хабарлар тарқалган. Ҳолат Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси давлат инспекторлари томонидан назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилди.
Унга кўра, ушбу ҳолат Чилонзор тумани 3-мавзе, 53-сонли аҳоли яшаш хонадонлари олдида юзага келгани аниқланди.
Ҳуқуқбузарлик содир этган фуқарога нисбатан Чилонзор тумани экология бўлими давлат инспектори томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 95-моддасига асосан табиий муҳитни тиклаш, табиий захираларни қайта ҳосил қилиш ва табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатиш оқибатларини бартараф этиш чораларини кўрмаганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Қайд этилишича, унга нисбатан жарима белгиланган.







