Ўзбекистон

Тошкентда уй-жой ижара нархлари пасаймоқда

Арзон ижара нархлари Сергели ва Олмазор туманларида таклиф этилган.

Тошкентда уй-жой ижара нархлари пасаймоқда

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2024 йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрида таклиф этилган уй-жой ижара нархларини таҳлил қилишди.

 

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. 2024 йил февраль ойида пойтахтда ўртача таъмирланган туркумдаги хонадонлар ижара нархларида январь ойига нисбатан ўртача 0,34 фоизга, тўлиқ таъмирланган туркумдаги уй-жойлар ижара нархларида эса ўртача 0.13 фоизга тушиш кузатилди.

 

Ўртача таъмирланган уй-жой ижараси. 2024 йил февраль ойида ушбу синфдаги 1 хонали хонадонлар учун таклиф этилган ижара нархлари ўтган январь ойига нисбатан ўртача 0.3 фоизга пасайиб, 394 АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2 хонали хонадонлар ижара нархлари эса 0,2 фоизга арзонлаб, ўртача 441 АҚШ долларигача тушди. Шунингдек, ўртача таъмирланган 3 ва 4 хонали уйлар ижара нархлари 0.4 фоизга пасайиб, ўртача нархлар мос равишда 514 ва 594 АҚШ долларини ташкил этди.

 

Ўртача таъмирланган туркумдаги уйлар учун нисбатан арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали - 358 АҚШ доллари, 2 хонали - 393 АҚШ доллари, 3 хонали - 435 АҚШ доллари, 4 хонали - 450 АҚШ доллари), Олмазор (1 хонали - 357 АҚШ доллари, 2 хонали - 415, 3 хонали - $455, 4 хонали - $490) туманларида таклиф этилган бўлса, ушбу туркумдаги энг қиммат ижара нархлари Яккасарой (1 хонали - $420, 2 хонали - $488, 3 хонали - $657, 4 хонали - $738) ва Миробод (1 хонали - $467, 2 хонали - $520, 3 хонали - $620, 4 хонали - $832) туманларида кузатилди.

 

Маълумот учун: 2023 йил ноябрь ойидан 2024 йил февраль ойигача бўлган даврда ўртача таъмирланган 1 ва 2 хонали уйлар учун ўртача ижара нархлари мос равишда 1,8% ($401 дан $394га) ва 2,4%га ($452 дан $441га) тушган.

 

Тўлиқ таъмирланган уйлар ижара нархлари. Февраль ойида тўлиқ таъмирланган 1 хонали уйлар учун ўртача ижара нархлари $475 ни ташкил этиб, ўтган январь ойига нисбатан 0.3 фоизга тушган бўлса, 2 хонали уйлар учун ушбу кўрсаткичлар мос равишда $651 ва 0.6 фоизни ташкил этган. Шунингдек, 3 хонали уйлар учун таклиф этилган ўртача ижара нархларида ($790) ҳам бироз (0,1%) тушиш кузатилди. Лекин, тўлиқ таъмирланган 4 хонали уйлар ўртача ижара нархлари 0.4 фоиз ошиб, $919 гача кўтарилган.

 

Тўлиқ таъмирланган туркумдаги уйлар учун энг арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали - $393, 2 хонали - $462, 3 хонали - $560, 4 хонали - $761) ва Учтепа (1 хонали - $401, 2 хонали - $498, 3 хонали - $617, 4 хонали - $850) туманларида ҳамда ушбу туркумдаги энг қиммат ижара нархлари Шайхонтоҳур (1 хонали - $555, 2 хонали - $848, 3 хонали - $1057, 4 хонали - $1028) ва Миробод (1 хонали - $570, 2 хонали - $861, 3 хонали - $1024, 4 хонали - $1128) туманларида кузатилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда уй-жой ижара нархлари пасаймоқда | Zamon.uz