Наманганда дарахт кесган амалдор 70 млн жаримага тортилди
Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар судга юборилган.

Наманган вилояти Экология бошқармаси ва Янги Наманган туман бўлими ходимлари томонидан ўсимлик дунёсига нисбатан қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаш мақсадида рейд ташкил этди.
«Оромгоҳ» маҳалласидаги “Физиотерапия ва пульмонология маркази”нинг болалар бўлими ҳудудида ўтказилган рейдда ободонлаштириш ишлари давомида муассаса ходимлари томонидан 2 туп чинор ва 1 туп каштан дарахти ноқонуний равишда кесилгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан ташкилот раҳбари V.B. га нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома тузилиб, БҲМнинг 10 баробари – 3 миллион 400 минг сўм миқдорида жарима белгиланди. Шунингдек, ўсимлик дунёсига 69 миллион 200 минг сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Қонунбузарлик учун ҳуқуқбузардан жарима ундирилиб, зарарни ундириш бўйича тўпланган ҳужжатлар суд органларига юборилди.







