Ўзбекистон

Ўзбекистонда ОИВ юқтирган беморлар учун мобил илова яратилади

Республика ОИТСга қарши курашиш маркази фаолияти рақамлаштирилмоқда.

Ўзбекистонда ОИВ юқтирган беморлар учун мобил илова яратилади

Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС)га қарши курашиш тизимида орттирилган иммунитет вируси (ОИВ) инфекциясини юқтирган беморларга қулайликлар яратиш ва уларнинг одатдаги турмуш тарзига қайтариш мақсадида рақамлаштирилган ва ҳозирда такомиллаштирилган ягона электрон тизим ишга туширилди.

 

Ушбу тизим орқали қуйидаги қулайликлар яратилди:

 

Тизим ижтимоий миллий ҳимоя агентлигининг электрон базаси билан интеграция қилиниб, ҳозирги кунда ОИВ инфекцияси билан яшовчи 18 ёшгача бўлган болаларга нафақа автоматик тарзда белгиланиши ва тўловлар автоматик тарзда амалга ошишига эришилди. Бу орқали уларнинг нафақа олишида юзага келаётган қийинчиликлар, жумладан узундан-узун навбатлар, тегишли хизмат кўрсатувчи органларда юзага келадиган сарсонгарчиликларига ва ортиқча оворагарчиликларига чек қўйилди.

 

Ушбу хизмат рақамлаштирилиши ҳисобига ҳозирга қадар 161 нафар болаларга нафақа электрон ахборот тизими орқали автоматик проактив усулда белгиланишига эришилди.

 

Бундан ташқари, ушбу такомиллаштирилган ахборот тизими ишга тушиши натижасида, Республика ОИТСга қарши курашиш маркази фаолиятининг рақамлаштириш кўрсаткичи 50 фоиздан 90 фоизга етди дейди, марказ шифокори Анваров Шоакбар Шоаброрович.

 

Ушбу рақамлаштирилган тизим беморларни рўйҳатга олишдан тортиб, уларнинг диспансер ҳисобига киритилиши, лаборатор ташҳисоти ҳамда қабул қилаётган дори-препаратлари, уларнинг омбордаги айланмаси ва реал вақт режимидаги қолдиғи, узлуксиз таъминоти каби барча жараёнлар тўлиқ электрон тизим орқали бошқарилади ва кузатиб борилади. Аввалари 45 ҳисобот шакллар ва 8 рўйхатга олиш ва беморлар тўғрисидаги маълумотларни юритиш дафтарлар юритилган бўлса, ушбу тизим бу жараёнларни тўлиқ автоматлаштирди.

 

Шифокор Анваров Шоакбар Шоаброрович электрон рақамлаштириш тизими ишга туширилгунга қадар ушбу ҳисоботлар қоғозда амалга оширилган бўлиб, дори-воситаларининг реал вақт режимида айланмаси ва қолдиғини билишнинг имкони мавжуд эмаслиги натижасида, беморларнинг дори воситалари таъминотида узилишлар кузатиларди.

 

Тизимда барча беморларнинг маълумотлари махфий сақланишига катта эътибор қаратилади. Марказга келган беморга QR-код ва электрон махсус код берилиши бемордан ортиқча хужжат талаб этмайди ва тўғридан тўғри хизмат кўрсатиш режимига ўтилади. Яъни фуқародан шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар сўраб ортиқча вақт йўқотилиши ва оворагарчиликларга чек қўйилади.

 

Келгусида ушбу ахборот тизимини тегишли ахборот тизимлар билан интеграция қилиш ҳисобига ОИВ беморлар ҳаракати бўйича маълумотлар аниқлиги 100 фоизга етказилади, яъни бемор қаерда бўлмасин доимо назоратда бўлиши таъминланади, бундан ташқари туғруққа мурожаат қилаётган ҳар бир аёл, чет давлатга чиқиб кетаётган/чет давлатдан кириб келаётган меҳнат мигрантларининг ҳамда донорликда иштирок этаётган ҳар бир фуқаронинг ОИВга тиббий текширув натижаси тўғрисида маълумот олиш имкони яратилади, бундан ташқари беморлар учун мобил илова яратилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.