Ўзбекистон

Тошкент вилоятида 7 ёшли қиз аммаси томонидан калтакланиши оқибатида вафот этди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Тошкент вилоятида 7 ёшли қиз аммаси томонидан калтакланиши оқибатида вафот этди

Тошкент вилояти Бўка туманида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро И.Н. 2023 йилнинг 22 ноябрида Бекобод туманида истиқомат қилувчи вояга етмаган жиянлари — 2011 йилда туғилган А.М. ва 2017 йилда туғилган А.Ч.нинг отаси Т.А. ва онаси Т.М. Россияга кетганлиги сабабли, ўзи тарбиялаб келаётган жиянларига нисбатан ўзини васий этиб тайинлашни сўраб, Бекобод тумани ҳокими номига ариза билан мурожаат қилган.

 

Бекобод тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникасининг тиббий кўрик хулосасига кўра, фуқаролар А.М. ва А.Ч. ҳамда И.Н. жисмонан ва руҳан соғлом экани кўрсатилган.

 

Юқоридаги хулосаларга асосан, фуқаро И.Н. Бекобод тумани ҳокимининг 2023 йил 15 декабрида вояга етмаганлар А.М. ва А.Ч.га нисбатан васий тайинлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган.

 

Жорий йилнинг 12 март куни кеч соат 20:00 ларда Бўка тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига вояга етмаган А.Ч.нинг аммаси И.Н. томонидан калтаклангани натижасида шифохонага тушганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

 

Мазкур ҳолат бўйича Марказий шифохонага бориб ўрганилганда, вояга етмаган А.Ч.нинг жонлантириш бўлимида ётганлиги аниқланган. Тиббиёт ходимларининг олиб борган саъй-ҳаракатларига қарамай А.Ч. жорий йилнинг 15 март куни вафот этган.

 

Ҳозирда фуқаро И.Н. эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган ҳамда Ички ишлар органлари томонидан тергов суриштирув жараёнлари олиб борилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкент вилоятида 7 ёшли қиз аммаси томонидан калтакланиши оқибатида вафот этди | Zamon.uz