Қамчиқда ёмғир сабаб кўчки содир бўлди
Воқеа жойига иккита қутқарув техникаси юборилган.

Бугун, 21 март куни соат 06:10 ларда А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 228-километрида дара бўйлаб сувга қўшилиб тахминан 300 м3 лой-тош аралашмаси оқиб келиб автомобиль йўлига чиқди.
Воқеа жойига зудлик билан авария-қутқарув техникаси ва қутқарувчилар чиқиб ҳаракат хавфсизлиги таъминланган.
Юзага келган ҳолат 2 та техника ва 6 нафар ишчи-ходимлари томонидан бартараф этилмоқда.







