Ўзбекистон

Бошқаларнинг картасидан пул ечиб олган фирибгар ушланди

Айни дамда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Бошқаларнинг картасидан пул ечиб олган фирибгар ушланди

 

Бухорода ижтимоий тармоқ орқали турли кўринишдаги сохта ҳаволалар орқали ўзгаларнинг картасидан пул ечиб олган шахс ушланди. Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи 31 ёшли Б.Ф. ички ишлар органларига банк картасидан 909 минг сўм маблағ ўғирлангани ҳақида мурожаат қилган.

 

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Бухоро вилояти Когон туманида яшовчи 24 ёшли К.У. содир этгани аниқланган. Шундан сўнг, К.У. гумонланувчи сифатида терговга жалб этилган. Сўроқ қилинганда у интернет фойдаланувчиларига Телеграм орқали турли хил мазмунидаги хабар жўнатиб, уларнинг ишончига кириб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали пулларни ўғирлаб келгани аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "б" банди (ўғрилик қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) ахборот тизимига кириб ёки ундан фойдаланиб) билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"