Бугун Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади
23 март учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

Бугун, 23 март куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-8, кундузи 18-20 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-9, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Хавфли қор уюмлари бўлиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.







