Қўқон аэропорти расман очилди
Яқин кунларда Тошкентга мунтазам рейслар қўйилади.

Uzbekistan Airways Қўқон шаҳрида янги аэропортни тантанавий равишда очиб берди.
Авиакомпания раҳбарияти ва Фарғона вилояти ҳокимлиги вакиллари Транспорт вазирлиги билан биргаликда Қўқон шаҳрида реконструкция қилинган терминал фаолиятини ишга туширишди. Аэропортнинг очилиши доирасида Uzbekistan Airways таркибига кирувчи Silk Avia авиакомпанияси Тошкентдан Қўқонга илк парвозини амалга оширди.
Яқин кунларда Тошкент-Қўқон-Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.







