Ўзбекистон

Сўнгги 3 ойда таксилар салкам 10 млрд солиқ тўлади

1 март ҳолатига кўрсатилган такси хизматлари сони 18,3 млндан ошди.

Сўнгги 3 ойда таксилар салкам 10 млрд солиқ тўлади

Солиқ қўмитасининг хабар беришича, такси хизматлари соҳасини легаллаштириш, расмий иш билан банд бўлмаган шахслар фаолиятларини қонунийлаштирган ҳолда ушбу бозордаги айланмалар ҳисобини юритиш бўйича бошланган ишлар йил сўнггига бориб ўзининг илк самарасини берди.

 

Биринчидан, бозорнинг энг катта иштирокчилари солиқ тизимлари билан интеграция қилиниб, такси хизматлари учун фискал чек бериляпти.

 

Иккинчидан, йўловчи ташиш хизмати билан шуғулланувчи ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг расмий даромад манбаи шаклланиб, иқтисодий ҳаракатларда даромад тўғрисидаги маълумотлар ҳисобга олина бошланди (меҳнат стажи, ипотека, истеъмол кредитлари, товарларни бўлиб тўлаш...).

 

Эришилаётган натижалар: 2023 йил декабрь ойида онлайн-такси агрегаторлари орқали 4,4 млн ташувлар амалга оширилди. Йўловчи ташиш фаолияти 80,1 минг нафар ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчи томонидан амалга оширилган. Жорий йил январь ойида қатновлар сони 5 млнга етди. Ташиш хизматлари 113,5 минг нафар ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчи томонидан кўрсатилди.

 

Бу рақамлар янада ўсишда давом этяпти ва 1 март ҳолатига жами кўрсатилган такси хизматлари сони 18,3 млндан ошди. Шундан 8,9 млнтаси февраль ойига тўғри келади. Энг юқори айланмага эга шахслар сони 8 446 та бўлиб, битта ҳайдовчига ўртача 8,5 млн сўмдан тўғри келган.

 

Учинчидан, нақд ва нақдсиз ҳисоб-китобларда тўловларни фискаллаштириш бўйича ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида декабрь февраль ойларида буджетга 9,7 млрд сўм солиқлар тўланди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сўнгги 3 ойда таксилар салкам 10 млрд солиқ тўлади | Zamon.uz