Тошкентда Captiva ва Lacetti аварияга учради
Оқибатда 3 киши жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган.

Кеча, 21 март куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 2 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Ҳолат соат 22.30 ларда Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон йўли кўчасида содир бўлган. Унда Captiva ҳамда Lacetti автомашиналари ўзаро тўқнашиб кетган.
ЙТҲ натижасида Lacetti русумли автомашинасининг ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчиси турли даражадаги тан жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилган, ҳозирда шифокорлар назоратида.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







