24 март учун об-ҳаво прогнози эълон қилди
Бугун республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади.

Бугун, 24 март куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-10, кундузи 20-22 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлади, куннинг биринчи ярмида айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-14, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Хавфли қор уюмлари бўлиши мумкин. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.







