Наманганлик ўқувчилар “Astana Open” халқаро турнирида ғалаба қозонди
Улар «Заковат» турнирида ҳам 1-ўринни қўлга киритганди.

Остона шаҳрида 8-11-синф ўқувчилари учун ўтказилган Астана Опен халқаро фестивалида Қозоғистон ва Ўзбекистондан жами 27 мактаб жамоалари иштирок этди.
Икки кунлик фестиваль доирасида Мусиқий хамса, Эрудит-квартет, Шахсий ўйин ва «Заковат» бўйича беллашувлар олиб борилди. Фестиваль доирасида «Заковат» ўйинида 1-ўринни Поп туманидаги 67-ИДУМнинг «Гексагон» жамоаси эгаллади.
Мазкур жамоа 2023 йили Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасидаги «Заковат» турнирида ҳам 1-ўринни қўлга киритган эди.







