Олимларнинг Марс ҳақида орзулари чиппакка чиқди
Қизил сайёра одам узоқ вақт яшолмаслиги маълум бўлди.

NASA аллақачон Марсга бир нечта роботларни юборган ва энди у ерга яқин ўн йил ичида одамларни ҳам олиб боришни режалаштирмоқда. Қизил сайёрани ўрганиш бизга Ернинг ўтмиши ва келажагини яхшироқ тушунишга ёрдам беради.
Ўтган йили АҚШ, Россия ва Германия олимлари Марсдаги ҳаётнинг одамларга таъсирини баҳолашга ҳаракат қилишди. Уларни радиациядан ҳимоя қилиш мумкинми ва агар шундай бўлса, миссияни жўнатиш учун энг яхши вақт қачон деган савол қизиқтирди.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, одамлар Марсда узоқ вақт қололмайдилар. Тўрт йил ичида радиация даражаси хавфсиз стандартлардан ошади.
Космик кема сайёрага ва орқага қайтиш йўлида ҳимояни таъминлаши керак, аммо жуда қалин кема материаллари ҳам сақламайди, фақат радиацияни кучайтиради.
Олимларнинг аниқлик киритишича, Марсга учиш учун энг яхши вақт қуёш фаоллиги энг юқори чўққисига чиққан пайт ҳисобланади. У энг хавфли зарраларни қайтаради, астронавтларни қисман ҳимоя қилади.







