Ўзбекистон

Сирдарёда эркак рашк сабаб бошқа эркакни кўр қилиб қўйди

Жабрланувчи судда ундан 200 млн маънавий зарар талаб қилган.

Сирдарёда эркак рашк сабаб бошқа эркакни кўр қилиб қўйди

Сирдарёда эркак хотинини рашк қилиб, бошқа бир эркакни кўр қилиб қўйди. Бу ҳақда "Zamon" дастурида хабар берилди.

 

Маълум бўлишича, эркак жаҳл устида хотинига СМС ёзганликда гумон қилиб, бошқа эркакка жиддий тан жароҳати етказган.

 

Даъвогар мушт зарбидан олган тан жароҳатлари билан вилоят тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган ва бир кўзи операция қилинган. Жабрланувчи судда жанжалда оғир тан жароҳати олганини, адвокат хизматидан фойдалангани учун 15 млн сўм моддий зарар кўрганини айтган. Маънавий зарар учун эса 200 млн сўм талаб қилган.

 

Судга оид тиббий-экспертиза хулосасига кўра, жавобгарнинг жиноий қилмиши натижасида даъвогарнинг меҳнат қобилиятининг 65 фоизини йўқотилишига сабаб бўлган.

 

Суд ҳукмига кўра, жавобгардан даъвогарга 15 млн сўм моддий, 60 млн сўм маънавий зарар ундириш белгиланган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Сирдарёда эркак рашк сабаб бошқа эркакни кўр қилиб қўйди | Zamon.uz