Тошкентда 3 та машина аварияга учради
Ҳолат кеча тунда содир бўлган.

Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур туманида 3 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Ҳолат кеча, 23 март куни соат 22:30 ларда Шайхонтохур тумани Фурқат кўчасида юз берган. Унда Nexia-3, Lacetti ва Nexia-2 ўзаро тўқнашиб кетган.
ЙТҲ оқибатида Nexia-2 автомашина йўловчиси тан жароҳат олган, шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.







