Ўзбекистон

“Мақсад - инсон салоҳиятига капитал йўналтириш”

Президент Уйчи туманидаги “Қумтепа” ёшлар кичик саноат зонасига борди.

“Мақсад - инсон салоҳиятига капитал йўналтириш”

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилояти Уйчи туманидаги “Қумтепа” ёшлар кичик саноат зонасида бўлди.

 

Маҳаллаларда шаклланган касб-ҳунарларни ривожлантириб, драйверга айлантириш, шу орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Уйчи туманидаги Қумтепа, Деҳқон, Баландариқ ва Жийдакапа маҳаллаларида темирчилик шундай йўналиш. 

 

2021 йилда бу ерда темирчиликка ихтисослашган саноат зонаси ташкил этилиб, хонадонлардаги уста-ҳунармандларга зарур шароитлар яратиб берилди. Уч гектар майдонни эгаллаган мажмуа йўл, энергия, ичимлик ва оқова сув каби барча инфратузилма билан таъминланди. Шу билан бирга, энергия тежамкор усуллар жорий этилиб, қуёш панелларидан самарали фойдаланилмоқда.

 

Давлат раҳбари бу ерда ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди, темирчи ҳунармандлар билан суҳбатлашди.

 

Саноат зонасида биринчи босқичда 52 та лойиҳа амалга оширилиб, 1 минг 500 дан ортиқ иш ўрни яратилган. Усталар хомашёни “Азия металл проф” корхонаси ва Тошкент металлургия заводидан олиб, темирдан дарвоза, эшик, сўри, панжара ва бошқа металл буюмлар ишлаб чиқармоқда.

 

Жойларда бу маҳсулотларга талаб юқори. Шу боис тадбиркорлар барча вилоятларда ўз савдо уйлари ва ишлаб чиқариш филиалларини очган. Бундан ташқари,  қўшни давлатларга 1,2 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган.  

 

Иккинчи босқичда яна 45 та лойиҳани амалга ошириш, 1 минг 330 та қўшимча иш ўрни яратиш режалаштирилган.

 

Президент мутасаддиларга саноат зонаси майдонидан самарали фойдаланиш, ёшларни ва ишсиз фуқароларни ҳунарга жалб этиш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Шу ерда маҳаллабай ишлаш орқали ишсизликни камайтириш бўйича вазифалар муҳокама қилинди.

 

Сайхунобод тажрибаси асосида 14 та тумандаги 788 та маҳаллага иқтисодий идораларнинг раҳбар ва масъул ходимлари бириктирилган. Улар “маҳалла еттилиги” билан бирга 557 минг хонадондаги имкониятларни ўрганган. 

 

- Мен Сайхунободда “бу йил иқтисодиётимизда ҳаётий уйғониш ва юксалиш йили бўлади” дедим. Мақсад - инсон салоҳиятига капитал йўналтириш, уни ҳаракатга ундаш, дунёқарашни ўзгартириш. Уйчи тумани ҳам иқтисодиёти оғир ҳудуд. Ушбу тизим асосида ишсизларга томорқадан даромад топиш, ўз ишини очиш, қобилиятини юзага чиқаришга кўмаклашиш керак, - деди Президент.

 

Давлат раҳбари Қумтепа маҳалласи марказида ҳам бўлиб, аҳоли учун яратилган шароитлар билан танишди. 

 

Мазкур маҳаллада 5 минг 200 нафарга яқин аҳоли яшайди. Хонадонлар метални қайта ишлаш, деҳқончилик ва хизмат кўрсатишга ихтисослашган. 

 

Бу йил маҳалла қиёфаси яхшиланди. Маҳалла идораси учун янги бино қурилди. Барча хонадонлар ичимлик суви таъминотига уланди. Ички йўллар, электр тармоқлари таъмирланди. “Яшил макон” дастури доирасида йўл бўйларига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

 

Маҳаллада тикувчилик цехи, гўзаллик салони, спорт майдончалари, тиббиёт пункти, кутубхона, озиқ-овқат дўконлари ҳамда дорихоналар аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

 

Янги маҳалла биносида Тадбиркорларга кўмаклашиш маркази ҳам ташкил этилди. Бу ерда аҳоли ва тадбиркорлар айрим давлат хизматларидан фойдаланиши мумкин. Президент буни маъқуллаб, давлат идоралари билан боғлиқ масалаларни иложи борича маҳаллаларнинг ўзида ҳал этиш зарурлигини таъкидлади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Мақсад - инсон салоҳиятига капитал йўналтириш” | Zamon.uz