Умра зиёратини ташкил этиш учун лицензия жорий қилинмоқда
Бу масала Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама қилинди.

Умра зиёратини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, зиёратчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида бундай тадбирни ташкил этиш ва ўтказиш учун лицензия жорий қилинмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.







