Ўзбекистон

26 март куни юртимиз бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Пойтахтимизда ҳаво кундузи 28 даражагача илиқ бўлади.

26 март куни юртимиз бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 26 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 11-13, кундузи 25-27 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда  ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги қум бўронлари билан бирга секундига 17-22  метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда  ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги қум бўронлари билан бирга, секундига 17-22  метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15,  кундузи 22-27  даража илиқ  бўлади.

 

Тошкент ва  Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади.  Кечаси 8-13, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

 

Самарқанд ва Жиззах  вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда  куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги қум бўронлари билан бирга секундига 17-22  метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда  ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги қум бўронлари билан бирга секундига 17-22  метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18,  кундузи 23-28  даража илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 7-12,  кундузи 22-27  даража илиқ бўлади.

 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади.   Кечаси 3-8, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

 

МУҲИМ ҲОДИСАЛАР

25-27 март кунлари республикамизнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

 

 

custom img

Ўзбекистонда буғдойдан бўшаган далаларни ёққан 172 киши жаримага тортилди

Ҳуқуқбузарларга жами 212,5 миллион сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган. Табиатга етказилган зарар 652,3 миллион сўм этиб баҳоланган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Қатар Амирига таъзия йўллади

Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг отаси, мамлакатнинг собиқ Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний 74 ёшида вафот этди.

custom img

Тошкентдаги "Ўзбекистон" меҳмонхонасида ёнғин содир бўлди

Меҳмонхонанинг 10-қаватидаги ишчилар хонаси ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

custom img

Ўзбекистонда Жаҳон Ислом цивилизацияси альянси тузилади

Янги тузилма Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази негизида ташкил этилиб, халқаро илмий ва таълим муассасаларини бир платформада бирлаштириши кўзда тутилган.

custom img

Ўзбекистонда жарима баллари 12 баллдан юқори ҳайдовчилар сони 671 нафарга етди

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган қарийб 400 минг ҳайдовчига маъмурий огоҳлантириш қўлланилган.

custom img

Қорақалпоғистонда иссиқ сабаб боғчалар вақтинча ёпилади

Чекловлар 13 июлдан бошланиб, ҳудудларга қараб 15–18 июлгача амал қилади.

custom img

Ўзбекистонликлар 5 ойда соғлиқни сақлаш хизматларига 9,1 трлн сўм сарфлади

Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,7 фоизга ошган.

custom img

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ислом цивилизацияси I халқаро форуми иштирокчиларининг мурожаати

Иштирокчилар форумда қабул қилинган қарорлар дунё халқлари ўртасида ўзаро англашув, адолат ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини тилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"