Ўзбекистон

Андижонда алиментдан қарздор она жиноий жавобгарликка тортилди

2022 йилга келиб унинг қарздорлиги 85 миллионга етган.

Андижонда алиментдан қарздор она жиноий жавобгарликка тортилди

Андижон вилоятида фарзандларининг моддий таъминотидан бўйин товлаб келган аёл жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум бўлишича, Ё.Д. бир неча йил муқаддам фуқаро Қобилжон Долимов билан қонуний никоҳдан ўтиб, турмуш қурган.

 

2007 йилда қизи М.Қ., 2010 йилда эса ўғли М.Қ. туғилган. Аммо вақт ўтиши билан эр-хотиннинг ўртасига совуқчилик тушиб, 2016 йилда ажрашиб кетишади. Шундан сўнг аёл жигарбандларини хўжайинига ташлаб кетади.

 

Эркак аёлидан алимент ундириш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судига ариза билан мурожаат қилади. Суднинг 2016 йил 13 октябрдаги суд буйруғига асосан онадан собиқ хўжайини фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланади.

 

Лекин аёл бошқа шахс билан турмуш қуриб, яна 3 нафар фарзандли бўлади. 2022 йилга келиб, унинг алиментдан қарздорлиги 85 миллион 896 минг сўмга етади. Оқибатда 2022 йил 15 декабрда жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг қарорига асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари – 300 минг сўм миқдорида жарима жазосига тортилади.

 

Аммо Ё.Д. шунда ҳам ўзига тегишли хулоса чиқармай, 2023 йил 13 апрелдан 2023 йил 1 декабрга қадар алиментни тўламайди.

 

Яқинда мазкур ҳолат жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судида кўриб чиқилди. Суд Ё.Д.ни Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари – 1 миллион 700 минг сўм жарима жазосига маҳкум этди. Шунингдек суд ҳукмида судланувчидан Қ.Д. фойдасига 15 миллион 677 минг сўм алимент пулларини ундириш ҳам белгиланди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Андижонда алиментдан қарздор она жиноий жавобгарликка тортилди | Zamon.uz