Фарғоналик эркак иссиқхонага наша экиб қўлга тушди
ДХХ ва ИИБ томонидан унинг уйида тезкор тадбир ўтказилган.

Фарғона вилоят Олтиариқ туманида томорқасидаги иссиқхонада кўп миқдордаги кўкнори гиёҳвандлик моддасини етиштирган шахс аниқланди.
18 март куни Фарғона вилоят ИИБ, ДХХ ҳамда Олтиариқ ИИБ тезкор ходимлари иштирокида ўтказилган тадбирда «Чинортаги» МФЙ да яшовчи, 1961 йилда туғилган фуқаро яшаш уйи томорқасида жойлашган иссиқхонада жами 1 800 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётгани маълум бўлган.
Бундан ташқари, фуқаро мазкур уйнинг оғилхонасида 6 кг кўкнори гиёҳвандлик моддасининг қуритилган пояларини сақлаётгани фош бўлган
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.







