Шаҳар жойларда йил бошидан қайд этилган никоҳлар сони ошган
Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.

Mаълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойида Ўзбекистонда ФҲДЁ органларида шаҳар жойларда 16 310 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1 272 тага ёки 8,5 % га ошган.







