“Термизшаҳаргаз” бўлим бошлиғи пора билан қўлга тушди
Ҳозирда унга нисбатан жиноий иш очилган.

Сурхондарёда газ тармоғига уланишга рухсат бериши учун тадбиркордан 700 АҚШ доллари талаб qilgan бўлим бошлиғи ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, “Термизшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Ф.Ҳ. “M.M.” оилавий корхонасининг умумий овқатланиш шохобчасида газ нуқталарини ташкил этиш ва уларни тармоққа улашга рухсат ҳамда техник шарт хулосасини бериши эвазига 700 АҚШ доллари ва лойиҳа ҳужжатларини арзон нархларда тайёрлаб бериши учун яна 2 млн сўм талаб қилиб, ушбу пуллар ҳисобидан 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







