Ўзбекистон

Жамоат транспортини бошқаришнинг ягона интеллектуал тизими жорий этилади

Бу бўйича Президент қарори қабул қилинди.

Жамоат транспортини бошқаришнинг ягона интеллектуал тизими жорий этилади

 

“Жамоат транспортини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди.

 

Қарорга кўра, ташувчилар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш, йўлкира ҳақи бўйича тушумларни жамлаш учун жойлардаги транспорт бошқармаларида юридик шахс ташкил этмасдан очилган махсус жамғармалар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари тизимига ўтказилади.

 

Жойларда иқтисодиёт ва молия бошқармалари ҳузурида давлат муассасаси шаклида “Махсус жамғармалар маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳлари” ташкил этилади.

 

2024 йил 1 июнгача жамоат транспортида йўлкира ҳақини тўлашда электрон тўлов тизимидан фойдаланишни рағбатлантирувчи тарифлар жорий этилиши таъминланади.

 

Шунингдек, Тошкент шаҳрида мунтазам автобус йўналишларида йўловчилар ҳисобини юритиш, ҳайдовчилар ишини ва пул тушумларини назорат қилиш, автобуслар техник ҳолатини мониторинг қилиш, ажратилган йўлакларда йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этиш бўйича жамоат транспортини бошқаришнинг ягона интеллектуал тизими жорий этилади.

custom img

Президент Нукус шаҳридаги реконструкция қилинган стадионига ташриф буюрди

Реконструкция натижасида «Турон» стадиони сиғими 9,3 мингдан 12 минг ўринга етказилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Нукусдаги тун-у кун ишлайдиган кўчада бўлди

Кўчаларни ободонлаштиришга 2,2 миллиард сўм ажратилган.

custom img

Президент Нукус шаҳридаги 1-сон техникум фаолияти билан танишди

Mазкур техникумда Буюк Британиянинг «Pearson BTEC» халқаро таълим дастури жорий этилган.

custom img

Президент Нукусдаги газоблок ишлаб чиқарадиган корхона фаолияти билан танишди

«Cоals KS» корхонаси йилига 300 минг куб метр газоблок ва 165 минг тонна оҳак ишлаб чиқариш қувватига эга.

custom img

Шавкат Мирзиёев Nukus Insulation Group корхонаси фаолияти билан танишди

Нукусда маҳаллий базальтдан замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқарилмоқда.

custom img

Қорақалпоғистонда 7,6 миллиард долларлик лойиҳалар ишга туширилди ва янги қувватлар қурилишига старт берилди

Президент Шавкат Мирзиёев янги лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишига старт бериш маросимида иштирок этди.

custom img

Овқатдан заҳарланиш гумони: Фарғонада 31 киши шифохонага ётқизилди

Гумон қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва беморлардан тегишли намуналар олиниб, лаборатория текширувларига юборилган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Нукусдаги тиббиёт академияси билан танишди

Оролбўйида тиббиёт кадрлари малакасини ошириш учун замонавий имкониятлар яратилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"