Ўзбекистон

Тошкент шаҳар ҳокими ҳокимлик харажатлари учун салкам 7,5 миллиард сўм ажратди

Пойтахт ҳокими “Маблағ ажратиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Тошкент шаҳар ҳокими ҳокимлик харажатлари учун салкам 7,5 миллиард сўм ажратди

Ҳужжатга кўра, Чилонзор тумани, Ислом Каримов шоҳкўчаси 51-уй манзилида жойлашган Тошкент шаҳар ҳокимлиги маъмурий биносини сақлаш ҳамда 2024 йил учун коммунал, интернет ва бошқа харажатларни қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан 7 349 756,4 минг (етти миллиард уч юз қирқ тўққиз миллион етти юз эллик олти минг тўрт юз) сўм маблағ Тошкент шаҳар ҳокимлигига ажратилади.

 

Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси 2024 йил Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига тегишли ўзгартириш киритади.

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги бухгалтерияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ишлар бошқармаси ажратилган маблағларни ўрнатилган тартибда мақсадли сарфланишини таъминлайди ва харид қилинган товар моддий бойликларидан келгусида самарали фойдаланиш чораларини кўради.

 

Тошкент шаҳри Ғазначилик хизмати бошқармаси ажратилган маблағни ўрнатилган тартибда молиялаштириш чораларини кўради.

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Тошкент шаҳар Давлат молиявий назорати бошқармаси ажратилган маблағнинг мақсадли сарфланиши устидан назорат ўрнатади.

 

Сметага кўра, хизмат автомобилларига ёнилғи қуйиш учун 690 миллион сўм, уларга техник хизмат кўрсатиш учун 150 миллион сўм, мажлис заллари учун гилам харид қилишга 100 миллион сўм, махсус VIP учун мебеллар жамланмасига 150 миллион сўм, лифтларга хизмат кўрсатишга 62 миллион сўм ажратилиши кўзда тутилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.