Тошкентда халқаро шахмат турнири бошланди
Унинг мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ доллар.

Бугун, 27 март куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонинг биринчи гроссмейстери Г.T. Агзамов хотирасига бағишланган” 17-анъанавий халқаро шахмат турнири бошланди.
Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақада икки гуруҳдан иборат бўлиб 18 давлатдан икки юз қирқ нафардан ортиқ шахматчи иштирок этмоқда.
62 та унвонли иштирокчилар орасида 15 нафар гроссмейстер (GM), 2 нафар аёл гроссмейстер (WGM), 13 нафар халқаро уста (IМ), 4 нафар аёл халқаро уста (WIM) ва бошқалар бор.







