Халқ артисти Марям Ёқубова ҳақида фильм яратилди
Актриса “Маҳаллада дув-дув гап” фильмидаги роли билан машҳур.

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Ўзбекистон Миллий кинофонди томонидан Марям Ёқубова ҳаёти ва ижодига бағишланган ҳужжатли фильм суратга олинди. Сценарий муаллифи Тамара Ёқубова, режиссёр Навруза Бийназова, оператор Раҳматилла Ёқубов.
Марям Ёқубова иштирокидаги “Маҳаллада дув-дув гап”, «Мафтунингман», “Ганга қизи”, “Али бобо ва қирқ қароқчи” каби фильмлар ҳалигача томошабинлар эътиборидан тушмаган. Актриса ижодида радио алоҳида ўрин тутган.







