Ўзбекистон

Жиззахда Ҳудудгаз бўлим бошлиғи пора устида ушланди

У меҳмонхонада 300 млн олаётганда қўлга тушган.

Жиззахда Ҳудудгаз бўлим бошлиғи пора устида ушланди

Жиззахда Ҳудудгаз бўлим бошлиғи ва МЧЖ раҳбари фирибгарлик устида қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

 

Қайд этилишича, “Ҳудудгаз Жиззах” филиали қурилиш ва таъмирлаш бўлими бошлиғи, “Жиззах нефтгаз строй” МЧЖ раҳбари билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 1998 йили туғилган фуқарога Зафаробод тумани ҳудудида “Жиззахнефтьгазстрой” МЧЖ номига балиқчилик фаолиятини ривожлантириш учун 10 йил муддатга ижара асосида ажратилган 40 гектар ҳамда ўзининг ерига туташ бўлган яна 24 гектар ер майдонини жами 800 млн сўмга сотишга келишган.

 

Келгусида давлат ўрмон хўжалиги балансидаги 130 гектар ер майдонини ўзининг юқори лавозимда ишловчи ваколатли танишлари орқали олиб бериши эвазига 10 000 АҚШ доллари беришни сўраган.

 

13 март куни ўтказилган тезкор тадбир давомида икки нафар шахс Жиззах шаҳрида жойлашган меҳмонхонада келишилган пуллардан 300 млн сўмини олдиндан бўнак сифатида олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

 

Ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Дўстлик тумани бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари борилмоқда.

 

Марказий Осиёнинг йирик шаҳарларида ҳаво сифати ёмонлашди: бунга нима сабаб бўлмоқда?

Марказий Осиёнинг йирик шаҳарларида ҳаво сифати ёмонлашди: бунга нима сабаб бўлмоқда?

Эколог олимлар ҳаво ифлосланишининг сабаблари бўйича батафсил тушунтириш берди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияга боради

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияга боради

Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.

8 ёшли қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этилди: жиноят иши қўзғатилди

8 ёшли қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этилди: жиноят иши қўзғатилди

Ҳолат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги назоратига ҳам олинган.

Наркотик савдосига оид учта ҳолат фош этилди: 5 кгдан ортиқ модда мусодара қилинди

Наркотик савдосига оид учта ҳолат фош этилди: 5 кгдан ортиқ модда мусодара қилинди

Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Bизасиз режим: Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида сафарлар бўйича келишувга эришилди

Bизасиз режим: Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида сафарлар бўйича келишувга эришилди

Ҳозир ҳужжат матни Таиланд томонидан кўриб чиқилмоқда.

Тошкентда 6 киши ис газидан вафот этди: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Тошкентда 6 киши ис газидан вафот этди: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Маълумотларга кўра, ҳодиса содир бўлган уйдаги иситиш қозони хавфсизлик талабларига жавоб бермаган.

“Таълимга сарфланган ҳар бир сўм — ёшлар келажагига сармоя” — Шавкат Мирзиёев

“Таълимга сарфланган ҳар бир сўм — ёшлар келажагига сармоя” — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё халқаро таълим форуми иштирокчиларига табрик йўллади.

Тошкент кўчаларида чангни камайтириш чоралари: қарийб 100 та техника сув сепмоқда

Тошкент кўчаларида чангни камайтириш чоралари: қарийб 100 та техника сув сепмоқда

Кўчаларни намлаш билан бирга, фавворалар ва суғориш тизимлари ҳам ишга туширилган.