Сирдарёда шамол “дом”нинг томини учириб кетди
Ҳолат юзасидан ҳокимлик маълумот берди.

Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида кучли шамол кўп қаватли уйнинг томини учириб юборди. Ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, кузатилган кучли шамол таъсирида Оқолтин тумани "Янги давр" маҳалласи Ёшлар кўчасидаги 19-кўп қаватли уйнинг профнастил билан қопланган 10 квадрат метр том қисмига зарар етказган. Воқеа жойига туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб боришди.
Содир бўлган ҳолат оқибатида инсонларнинг тан жароҳати олиши ёки бошқа нохуш ҳолатлар кузатилмаган. Айни пайтда талафот оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.







