30 март куни “Чиқиндисиз дунё учун!" экоакцияси ўтказилади
Экоакция республикамиз бўйлаб ҳудудларнинг турли манзилларида бўлиб ўтади.

Табиатга бефарқ бўлмаган барча юртдошларимизни “Чиқиндисиз дунё учун!” оммавий плоггинг экоакциясига фаол иштирок этишга чақирамиз!
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан “ворлд Зеро-Васте дай” муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятларда кенг жамоатчилик билан биргаликда “Чиқиндисиз дунё учун!” оммавий плоггинг экоакцияси ташкил этилади.
Тадбир Ўзбекистон бўйлаб жорий йилнинг 30 март (шанба) куни соат 10:00да старт олади.
“Бир Ватанда, бир мақсадда — халқаро чиқиндисиз дунё учун!” Ушбу экотадбирда Сиз ҳам фаол иштирок этинг! Ўзимиз ва келажак авлодга хизмат қиладиган Она табиатимиз тозалиги ва ободлиги учун дўстларингиз, оилангиз билан биргаликда сафимизда бўлинг!
Экоакция республикамиз бўйлаб ҳудудларнинг қуйидаги манзилларида ўтказилади:
-
Тошкент вилояти — Тошкент денгизи соҳили бўйида;
-
Тошкент шаҳри — Яккасарой тумани, Шаршара кўчасида;
-
Сирдарё вилояти — Гулистон шаҳри, “Янги Ҳаёт” МФЙ, Буюк келажак кўчасида;
-
Жиззах вилояти — Шароф Рашидов тумани, «Тоқчилик» МФЙ ва Учтепа даҳасини боғловчи катта йўл ёқасида;
-
Самарқанд вилояти — Самарқанд шаҳри, «Ҳишрав» қўрғонида;
-
Навоий вилояти — Навоий шаҳри, «Кимёгар» МФЙ, Амир Темур кўчасида;
-
Бухоро вилояти — Бухоро шаҳри, «Сомонийлар» истироҳат боғининг эски қалъа девори билан туташ ҳудудида;
-
Сурхондарё вилояти — Бойсун туманида;
-
Хоразм вилояти — Урганч шаҳри, “Амир Темур” истироҳат боғида;
-
Қашқадарё вилояти — вилоят марказидаги “Алишер Навоий” номидаги истироҳат боғи ҳудудида;
-
Андижон вилояти — Андижон тумани, “Янги Андижон” массивида;
-
Наманган вилояти — Туракургон тумани, «Бахт» МФЙ ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида;
-
Фарғона вилояти — Фарғона шаҳри, «Саткак» дам олиш зиёратгоҳида;
-
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, “Дўстлик канали” бўйи дам олиш масканида.







