Ўзбекистон

Бугун Ўзбекистонда 17 даражагача илиқ бўлади

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин.

Бугун Ўзбекистонда 17 даражагача илиқ бўлади

Бугун, 30 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-7, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.  

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.  

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 3-8, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.  

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 5-10, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.  

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 5-10, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.  

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  

custom img

Самарқандда Мирзо Улуғбек номидаги Барқарор ривожланиш илмий-тадқиқот институти ташкил этилади

Мазкур институтни ташкил этиш ташаббуси Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2026 йил 4 июнь куни Самарқандда бўлиб ўтган Глобал экологик фонднинг саккизинчи Ассамблеясида илгари сурилган.

custom img

Тошкент–Бекобод йўналишида электропоезд қатнови йўлга қўйилди

120 км/соат тезликда ҳаракатланадиган янги электропоезд 586 йўловчига мўлжалланган.

custom img

Самарқандда прокурорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Мансабдор газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича зарар миқдорини камайтириш эвазига пора олган.

custom img

Тошкент метрополитенига яна 3 та замонавий метро поезди олиб келинди

Йил охиригача Тошкент метрополитенига яна 11 та янги поезд олиб келиш режалаштирилган.

custom img

Ўзбекистонда жазирама сабаб электр энергияси истеъмоли рекорд даражага етиши кутилмоқда

Электр тармоқларида аварияларнинг олдини олиш мақсадида профилактик назорат кучайтирилиб, айрим масъул раҳбарлар лавозимидан озод этилди.

custom img

Ўзбекистонда буғдойдан бўшаган далаларни ёққан 172 киши жаримага тортилди

Ҳуқуқбузарларга жами 212,5 миллион сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган. Табиатга етказилган зарар 652,3 миллион сўм этиб баҳоланган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Қатар Амирига таъзия йўллади

Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг отаси, мамлакатнинг собиқ Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний 74 ёшида вафот этди.

custom img

Тошкентдаги "Ўзбекистон" меҳмонхонасида ёнғин содир бўлди

Меҳмонхонанинг 10-қаватидаги ишчилар хонаси ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"