Жаҳон

Нетаньяху ҳар куни Трампни Эронга ҳужум қилишга чақирмоқда — FT

Араб ва мусулмон давлатлари етакчилари бундан хавотирда.

Нетаньяху ҳар куни Трампни Эронга ҳужум қилишга чақирмоқда — FT

 

Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяху АҚШ президенти Дональд Трампга ҳар куни қўнғироқ қилиб, уни Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашга ундамоқда. Бу ҳақда Financial Times газетаси масаладан хабардор манбага таяниб хабар берди.

 

Нашр манбасининг айтишича, Трамп маъмурияти ичида ҳам, ташқарисида ҳам АҚШнинг Эронга қарши янги уруш бошлашини истамайдиган кучлар бунга йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда.

 

Шунингдек, минтақавий давлатлар раҳбарлари Трампга вазиятни янада кескинлаштирмасликни маслаҳат бермоқда.

 

Financial Times ёзишича, араб ва мусулмон давлатлари етакчилари Нетаньяҳунинг АҚШ президентини Эронга қарши ҳарбий амалиётларни қайта бошлашга ундаётганидан хавотирда.

 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Уммон воситачилигида АҚШ ва Эрон ўртасида ўтказилган уч томонлама ядровий музокаралар муваффақиятсиз якунланганидан сўнг Эронга қарши қўшма ҳарбий операция бошлаган эди.

Туркиядаги пўлат заводида портлаш: 16 киши ҳалок бўлди

Туркиядаги пўлат заводида портлаш: 16 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса юзасидан тергов бошланиб, 5 киши ҳибсга олинган.

Покистонда тўғон тўсиғи қулади: қурилиш майдонини сув босди

Покистонда тўғон тўсиғи қулади: қурилиш майдонини сув босди

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган ва ҳалок бўлмаган.

Европада электр энергияси нархи кескин ошди: бир мегаватт-соат 600 евродан қимматлашди

Европада электр энергияси нархи кескин ошди: бир мегаватт-соат 600 евродан қимматлашди

Европада шамолсиз ва булутли об-ҳаво сабаб қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш камайди.

Ғазода қум уюми чодирлар устига қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Ғазода қум уюми чодирлар устига қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир оқибатида юз берган ҳодиса Дайр ал-Балаҳ шаҳри жанубидаги кўчирилган оилалар лагерида содир бўлган.

“Сингапурни фабрикаларсиз қура олмайман. Мен сеҳргар эмасман” — Садир Жапаров

“Сингапурни фабрикаларсиз қура олмайман. Мен сеҳргар эмасман” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти нефтни қайта ишлаш заводини ёпиш ҳақидаги мурожаатга жавоб берди.

Россиянинг саккизта ҳудудида мигрантлар таксичилик қила олмаслиги мумкин: ўзбекистонликларга таъсир қилиши мумкин

Россиянинг саккизта ҳудудида мигрантлар таксичилик қила олмаслиги мумкин: ўзбекистонликларга таъсир қилиши мумкин

Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар фуқаролари бундан мустасно бўлади.

Хитойда турар-жой мажмуасида ёнғин: ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди

Хитойда турар-жой мажмуасида ёнғин: ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди

Ҳозирча ҳодиса сабаби маълум эмас.

Мисрда поездлар тўқнашди: етти киши ҳалок бўлди

Мисрда поездлар тўқнашди: етти киши ҳалок бўлди

Фожиа оқибатида 114 киши жароҳатланган.