Cаломатлик

Кексаларда иммунитетни тиклашнинг самарали йўли топилди

У коронавирус сингари хавфли инфекцияларга қарши ҳимоя қобилиятини оширади.

Кексаларда иммунитетни тиклашнинг самарали йўли топилди

Иммун тизими — организмни турли микроб ва инфекциялардан ҳимояловчи қалқон. Қолаверса, у тана аъзоларимиз фаолиятини тартибга солишда муҳим роль ўйнайди.

 

Бироқ ёш ўтган сайин одам иммунитети тобора заифлашиб бораверади. Қариш жараёни ва Иммун тизими ўртасидаги боғлиқликни ўрганган тадқиқотчилар хулосаси шундай. Яъни кексаларда тимус бези ҳажми кичрайиб, гормонлар ишлаб чиқарилиши озайиши ва лимфоид тўқималар атрофияси кузатилиши — тасдиқланган илмий факт.

 

Бунинг оқибати қон таркибида Т-лимфоцитлар миқдори камайишига олиб келади. Шунингдек, лимфоцитлар ўз ҳужайраларимиз ёрдамида фаоллашиш қобилиятини бора-бора йўқотади.

 

Ана шу омилга асосланган Буюк Британия олимлари муайян ҳужайраларга таъсир кўрсатувчи муолажа усули орқали кекса инсонлар иммунитетини тиклаш йўлини топди.

 

Тадқиқот давомида гематопоетик илдиз ҳужайраларини йўқ қилиш ва уларни янгилари билан алмаштириш ёрдамида иммунитет тизими мувозанатини тиклаш мумкинлиги ўрганилди.

 

Бунинг учун дастлаб сичқонлар устида тажриба ўтказилиб, 18-24 ойлик ушбу жониворлар организмига гематопоетик илдиз ҳужайраларининг бир қисмини йўқ қилишга қаратилган антитаналар юборилди. Натижада танага киритилган янги В ва Т-лимфоцитлари туфайли Иммун тизими мустаҳкамланди.

 

Олимларнинг таъкидлашича, улар битта муолажа курси бу қадар катта самара берганидан ҳайратда.

 

Муҳими, даволанган ва даволанмаган ҳайвонлар ўртасидаги тафовут икки ойдан кейин ҳам сақланиб қолди. Масалан, муолажа қилинган жониворлар саккиз ҳафта ўтгач, илгари дуч келмаган вирусга қарши эмланганида, уларнинг Иммун тизими бошқа ҳайвонларникига қараганда кучлироқ жавоб реакциясини намоён қилиб, инфекцияга анча самарали қаршилик кўрсата олди.

 

Шундан келиб чиқиб, тадқиқотчилар мазкур янги усул кекса инсонларнинг коронавирус сингари хавфли инфекциялар ва бошқа юқумли касалликларга қарши ҳимоя қобилиятини оширишига ишонч билдирмоқда. Якуний хулоса эса инсонларда ўтказиладиган клиник синовлар муваффақиятига боғлиқ.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Кексаларда иммунитетни тиклашнинг самарали йўли топилди | Zamon.uz