Ўзбекистон

Президент иқтисодиётни ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди

Давлат раҳбари ички бозорда нарх-наво барқарорлиги масаласига алоҳида тўхталди.

Президент иқтисодиётни ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодиётни барқарор ривожлантириш ва тармоқларнинг рақобатбардошлигини ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

 

Давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлар, шу жумладан, йирик корхоналарни трансформация қилиш, ҳудудларнинг “ўсиш нуқталари”ни ишга солиш, аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида соҳа ва тармоқларда иқтисодий фаоллик ошиб бормоқда.

 

Хусусан, жорий йилнинг биринчи чорагида ялпи ички маҳсулот ҳажми 6 фоиздан зиёд ўсиши кутилмоқда. Бунда тадбиркорлик фаол қўллаб-қувватланиши ва қиш мавсумида барқарор энергия ресурслари билан таъминланиши ҳисобига саноат ўсиши қарийб 10 фоизга, экспорт ҳажми 3,5 миллиард долларга етиши муҳим омил бўлмоқда.

 

Ташқи бозорда рақобат кучайиб бораётган шароитни инобатга олган ҳолда, 2024 йилда бозор иқтисодиёти пойдеворини қуришнинг асосий жараёнларини якунлаб, иқтисодиётни сифат жиҳатидан мутлақо янги даражага олиб чиқиш, корхоналарнинг молиявий мустақиллиги ва барқарорлигини ошириш талаб этилмоқда.

 

Шу боис йиғилишда йирик давлат корхоналарининг харажатларини мақбуллаштириш, энергия ресурсларини тежаш борасида қилинаётган ишлар натижадорлиги атрофлича кўриб чиқилди. Дунё бозоридаги мураккаб шароитда экспорт тушумларини ошириш, корхоналарнинг тўлов қобилиятини мустаҳкамлаш, дебитор қарздорлигини камайтириш, харажатлар асоссиз ўсишининг олдини олиш бўйича аниқ вазифалар қўйилди.

 

Алоҳида эътибор тармоқ ва ҳудудларнинг экспорт имкониятларини тўла ишга солиш масалаларига қаратилди. Бунинг учун тадбиркорларга ташқи бозорларга чиқишда қулай ишлаб чиқариш ва логистика занжирларини яратиб бериш, маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича топшириқлар берилди.

 

Давлат раҳбари ички бозорда нарх-наво барқарорлиги масаласига алоҳида тўхталиб, кундалик истеъмол товарларини маҳаллийлаштиришни кенгайтириш, корхоналарнинг қувватини оширишга кўмаклашиш зарурлигини таъкидлади.

 

Янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда ҳудудлардаги саноат зоналари ҳамда кооперация имкониятларидан кенг фойдаланиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш кераклиги қайд этилди. Асосий эътиборни қўшилган қийматли маҳсулотлар тайёрлаш, иш ўринларини кўпайтиришга қаратиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Президент иқтисодиётни ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди | Zamon.uz