Ўзбекистон

Рациялардан рухсатномасиз фойдаланган мансабдорга чора кўрилди

Фуқаро томонидан белгиланган тартибда ўрнатилган нормалар бузилган.

Рациялардан рухсатномасиз фойдаланган мансабдорга чора кўрилди

Жорий йилнинг март ойида  «Ўзкомназорат» инспекцияси Бхоро вилоят ҳудудий шуъбаси, вилоят Электромагнит мослашув хизмати ҳамда Ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида Бухоро шаҳрида радиоэлектрон воситалардан рухсатномасиз фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида радиомониторинг тадбирлари ўтказилди.

 

Тадбирлар давомида Бухоро шаҳар А.Ғиждувоний кўчаси ҳудудида жойлашган савдо мажмуасида мансабдор шахс Ж.Ж. томонидан 6 дона BAOFENG BF-888S русумли радиоэлектрон воситалардан белгиланган тартибда рухсатнома расмийлаштирмасдан фойдаланилаётгани аниқланди. 

 

Мазкур ҳолат сабаб, фуқаро томонидан радиоэлектрон воситалар ёки юқори частотали қурилмалардан фойдаланишнинг белгиланган қоидалари ҳамда давлат стандартлари, нормалари ва белгиланган тартибда ўрнатилган параметрлари талаблари бузилган.

 

Ушбу ҳуқуқбузарлик сабаблари «Ўзкомназорат» инспекцияси Бухоро вилоят ҳудудий шуъбаси томонидан ўрганиб чиқилиб, «Радиочастота спектри тўғрисида»ги қонун 12-моддаси ва Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган «Радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш ва (ёки) ўрнатиш, хориждан олиб кириш, эксплуатация қилишга рухсат этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низом ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 152-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судига юборилди ва мансабдор шахсга нисбатан чора кўрилди. 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Рациялардан рухсатномасиз фойдаланган мансабдорга чора кўрилди | Zamon.uz