Lifestyle

Чиқиндисиз ва кам исрофли турк ошхонаси

Кўп асрлик жараёнларни маҳаллий ингредиентлар ва асл рецептлар билан уйғунлаштирган турк ошхонаси азалдан ўз-ўзидан ва табиий чиқиндиларни камайтириши билан ажралиб туради.

Чиқиндисиз ва кам исрофли турк ошхонаси

 

Туркия томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясида барқарор ривожланиш режаси доирасида илгари сурилган “Нол чиқинди” резолюциясининг қабул қилиниши халқаро ҳамжамиятнинг 30 март Халқаро чиқиндисиз кунни иккинчи марта нишонлашга олиб келди. Ҳар йили нишонланадиган Халқаро чиқиндисиз кун (30 март) барқарор ривожланиш тамойиллари асосида чиқиндиларни бошқариш орқали келажак авлодларга тоза ва яшашга яроқли сайёра қолдиришга қаратилган жамоавий саъй-ҳаракатларни ифодалайди.

 

Халқаро миқёсда огоҳликка сабаб бўган Туркия ташаббусларидан “Нол чиқинди ҳаракати” исрофгарчиликнинг олдини олиш, атроф-муҳитга зарарли чиқиндилар миқдорини камайтириш, қайта ишлаш ставкаларини ошириш, иқтисодий тежаш, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлашни таклиф қилмоқда.

 

Чиқиндисиз ва кам исрофли турк ошхонаси

 

Чиқиндисиз ошхона - чиқиндисиз турмуш тарзининг муҳим таркибий қисмидир. Ошхонада ҳар куни камроқ чиқинди ишлаб чиқарилса, чиқиндисиз жамият ва бунинг натижасида янада яхши дунё яратиш имкони бўлади. Барқарор озиқ-овқат ва чиқиндисиз ресторанларни келажак учун асос сифатида тушуниш, ҳам экологик, ҳам маданий даражада барқарор гастрономия бўлган турк ошхонасида муҳим элемент ҳисобланади.

 

Туркиянинг унумдор географияси ва Анадолунинг бой маданий меросидан озиқланган қадимий турк ошпазлик анъаналари ҳамма нарсадан фойдаланади ва ҳеч қандай исрофгарчиликка йўл қўймайди. Кўп асрлик жараёнларни маҳаллий ингредиентлар ва асл рецептлар билан уйғунлаштирган турк ошхонаси азалдан ўз-ўзидан ва табиий чиқиндиларни камайтириши билан ажралиб туради. Турк ошхонасида қолган ингредиентлар янги таомларга айланади. Мисол учун, сабзавот пўстлоғи салатларда ёки мустақил равишда ишлатилиши мумкин бўлса, мева пўстлоғи ҳам мураббога айлантирилиши мумкин. Худди шундай, эскирган нон турли хил таомлар ва ширинликларда, қолган гуруч эса шўрва ёки гуручли ширинликларда истеъмол қилинади. Шундай қилиб, турк ошхонаси чиқиндисиз ошхона тажрибасини тақдим этади. Бу экологик ва ижтимоий масъулиятни ҳисобга оладиган ва озиқ-овқат ресурсларидан яхшироқ фойдаланадиган турмуш тарзини рағбатлантириш орқали янада барқарор келажакка ҳисса қўшади.

 

Туркия Барқарор Туризм Дастури ва Туризмда Барқарор Трансформация

 

Туркия 30 март Халқаро чиқиндисиз куни билан глобал хабардорликни оширишга ёрдам берди ва сўнгги йилларда туризм соҳасида ҳам кенг қамровли барқарор ўзгаришларни бошлаб берди. Туркия барқарор саёҳат ва туризм учун глобал стандартларни белгиловчи ва бошқарадиган ҳамда Барқарор туризм дастурига риоя қилишни осонлаштирадиган намунали йўл харитасига эга бўлган Глобал Барқарор Туризм Кенгаши (GSTC)) билан 2022 йилда ҳукумат шартномасини имзолаган дунёдаги биринчи давлат бўлди. Дастур туризм экотизимига барқарорлик тамойилларини киритиш учун турар жойдан бошлаб, туроператорлар ва дестинацияларни қамраб олади. 2024 йил 25 март ҳолатига кўра Туркияда сертификатланган турар жой объектлари сони 17393 тага етди, шундан 871 таси сертификатланган ва Туркиядаги барча объектларнинг 2030 йилгача Барқарор Туризм Сертификатини олиши мақсад қилинган. Туркия Барқарор туризм дастурининг талаби бўлган чиқиндиларни бошқариш (камайтириш, ажратиш, қайта ишлатиш), шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган Нол чиқинди ҳаракатининг ҳам асосий шартидир. Натижада, ҳуқуқий тартибга солиш билан амалга оширилган Барқарор Туризм дастури Туркиянинг Нол чиқинди ҳаракатларини кучайтиради ва барқарор шаҳарлар ва туризм учун ажралмас намуна бўлиб хизмат қилади.

 

Яшил экотизим билан табиий мўъжиза бўлган Туркия узоқ вақтдан бери мовий сувларини ҳужжатлаштириш учун атроф-муҳит белгиларидан фойдаланмоқда. 551 та Мовий байроқли пляжлари билан Туркия дунёдаги энг муҳим экологик белгилардан бири бўлган Мовий байроқ дастури доирасида дунёдаги энг кўп Мовий байроқли пляжларга эга учинчи давлатдир. Қолаверса, Туркия сўнгги йилларда маданий барқарорлик соҳасида муҳим қадамлар қўйиб, 21 та ЮНEСКО Жаҳон мероси объекти ва 30 та ЮНЕСКО номоддий маданий мерос элементи билан дунёда иккинчи ўриндаги давлатга айланди. Археологик тадқиқотлар туфайли тарихий ўзгаришларни бошдан кечираётган Туркия 2023 йилда режалаштирилган 720 та қазиш ишлари билан бу рақамни 2024 йилда 750 тага, 2026 йилда эса 800 га етказишни мақсад қилмоқда.

custom img

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

custom img

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

custom img

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

custom img

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

custom img

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

custom img

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

custom img

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

custom img

Сирож Нуриддинов ким эди?

Нима учун бу инсонни деярли ҳеч ким билмайди? Айтишларича, Шароф Рашидовнинг асосий рақибларидан бўлган экан. Бироқ унинг Ориф Алимов, Расул Ғуломов билан яқин бўлгани инобатга олинса, ҳақиқатан ҳам Рашидовга қарши томонда бўлганини тахмин қилиш мумкин. Бундан ташқари, Ёдгор Насриддинова россиялик мухбирларга берган интервьюсида Шароф Рашидов билан ўзи ораларида совуқлик бўлганини кўп такрорлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"