Жаҳон

Нурмагомедовнинг БААдаги жанжали қамоқ билан якунланди: жангчи олти ойга ҳукм қилинди

БААда жанжални видеога олган икки киши ҳам олти ойга қамалиб, 300 минг дирҳамдан жаримага тортилди.

Нурмагомедовнинг БААдаги жанжали қамоқ билан якунланди: жангчи олти ойга ҳукм қилинди

 

Россиялик аралаш яккакураш устаси Усмон Нурмагомедов Бирлашган Араб Амирликларида собиқ UFC чемпиони, грузиялик Мераб Двалишвили билан боғлиқ муштлашув иши бўйича олти ойга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Иш юзасидан яна етти нафар судланувчига ҳам турли жазолар тайинланди. Бу ҳақда TASS хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, жами ўн кишига нисбатан суд ҳукми чиқарилган. Олти нафар судланувчи жамоат тартибини бузиш, ваҳима қўзғатиш ва бошқаларнинг ҳаётини хавф остига қўйишда айбдор деб топилган. Уларга олти ойлик қамоқ жазоси, ҳар бирига 300 минг дирҳам миқдорида жарима ҳамда жазони ўтаб бўлгач, БАА ҳудудидан депортация қилиш жазоси тайинланган.

 

Жангни видеога олган яна икки киши ҳам олти ойлик қамоқ ва 300 минг дирҳам жаримага ҳукм қилинган. Улар шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш, шунингдек, интернет орқали жанг тасвирларини суратга олиш ва тарқатишда айбдор деб топилган.

 

Қолган икки судланувчига жамоат тартибини бузиш ва бошқаларнинг жисмоний дахлсизлигига тажовуз қилиш айбловлари бўйича 50 минг дирҳамдан жарима тайинланган.

 

Дастлаб воқеанинг бошқа иштирокчилари билан бирга кўрсатма бериш учун ҳибсга олинган Мераб Двалишвили эса озод қилинган. Бу ҳақда Real American Freestyle (RAF) ташкилоти матбуот хизмати маълум қилди.

 

Эслатиб ўтамиз, воқеа 11 ноябрь куни содир бўлган. Муштлашув акс этган видеода Усмон Нурмагомедов Двалишвилига орқадан яқинлашиб, унинг юзига мушт туширгани кўринади. Шундан сўнг меҳмонхона фойесида жангчилар ва уларнинг жамоалари ўртасида оммавий жанжал келиб чиққан.

Саудия Арабистонига ракета ҳужуми: ҳусийлар иккита баллистик ракета учирди

Саудия Арабистонига ракета ҳужуми: ҳусийлар иккита баллистик ракета учирди

Ҳусийлар Ар-Риёддаги Қирол Холид халқаро аэропорти ва Шарқий-Ғарбий нефть қувуридаги насос станциясига ҳам ҳужум қилганини даъво қилмоқда.

Санкт-Петербургда чамадондан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди: 15 ёшли ўғли гумонланмоқда

Санкт-Петербургда чамадондан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди: 15 ёшли ўғли гумонланмоқда

Аёл 1 ноябрь куни ишга кетганидан кейин бедарак йўқолган.

Италияда кучли ёғингарчилик: айрим ҳудудларни сув босди

Италияда кучли ёғингарчилик: айрим ҳудудларни сув босди

Лигурия минтақасида икки кун давом этган кучли ёғингарчилик оқибатида кўчалар ва биноларни сув босди, кўчкилар юз берди.

АҚШда туғилиш орқали фуқаролик олишга уриниш: 6 мингдан ортиқ виза бекор қилинди

АҚШда туғилиш орқали фуқаролик олишга уриниш: 6 мингдан ортиқ виза бекор қилинди

АҚШ Давлат департаменти туғилиш туризмини ташкил этишга алоқадор шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш чораларини кўрмоқда.

Минглаб одамлар уйига қайтиши мумкин: Россия ва Украина асир алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда

Минглаб одамлар уйига қайтиши мумкин: Россия ва Украина асир алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда

Бу уруш бошланганидан буёнги энг йирик асир алмашинуви бўлиши мумкинлиги таъкидланди.

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

Ҳозирда эркак депортация жараёнини кутиб, ICE ҳибсхонасида сақланмоқда.

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Қирғизистонда президентлик лавозимига даъвогарлар сони 11 нафарга етди.

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Ҳозирда ҳарбий вертолётнинг қулаш сабаблари ўрганилмоқда.