Ўзбекистон

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка қарши янги талаб: иш берувчилар масъул бўлади

Ўзбекистонда шаҳвоний шилқимлик тушунчасига қонуний таъриф берилди ва иш берувчиларнинг бу борадаги мажбуриятлари белгиланди.

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка қарши янги талаб: иш берувчилар масъул бўлади

 

Ўзбекистонда меҳнат ва машғулотлар соҳасида шаҳвоний шилқимликка йўл қўймаслик қонун билан мустаҳкамланди. Эндиликда иш берувчилар меҳнат жамоасида бундай ҳолатлардан холи муҳит яратиш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.

 

2026 йил 13 ноябрда қабул қилинган ЎРҚ–1189-сонли қонун билан Меҳнат кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Янги нормаларга мувофиқ, меҳнат ва машғулотлар соҳасида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди. Қонунда ушбу тушунчага ҳам аниқ таъриф берилган.

 

Унга кўра, шаҳвоний шилқимлик — шахс учун номақбул бўлган, унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган ҳамда шаҳвоний хусусиятга эга ҳаракатлардир.

 

Бундай ҳаракатларга қуйидагилар киради:

  • Шахснинг ташқи кўриниши ёки қадди-қомати ҳақида шаҳвоний мазмундаги номақбул изоҳлар бериш;

  • Шаҳвоний хусусиятга эга имо-ишоралар қилиш;

  • Шахсга номақбул тарзда жисмоний тегиниш;

  • Шаҳвоний мазмундаги чақириқ ва мурожаатлар қилиш.

 

Шунингдек, қонун билан иш берувчиларнинг масъулияти ҳам белгиланди. Хусусан, улар меҳнат жамоасида шаҳвоний шилқимликдан холи муҳит яратиш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.

 

Мазкур талаб ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, меҳнат муносабатларида хавфсиз ҳамда ўзаро ҳурматга асосланган муҳитни таъминлашга қаратилган.

Қонун 2026 йил 13 ноябрдан кучга кирган.

Жисмоний шахслар ва компаниялар банкротлиги: энди махсус агентлик кузатиб боради

Жисмоний шахслар ва компаниялар банкротлиги: энди махсус агентлик кузатиб боради

Махсус агентлик жисмоний шахслар ва ташкилотларнинг тўловга қобилиятсизлиги жараёнларини назорат қилади.

Суд қароридан кейин ҳам фоиз ҳисоблаган банклар пулни қайтаради: Марказий банк талаби

Суд қароридан кейин ҳам фоиз ҳисоблаган банклар пулни қайтаради: Марказий банк талаби

Тижорат банклари ноқонуний ундирилган кредит фоизлари ва жарималарни қарз олувчиларга қайтариши шарт.

Она жазони ўтайди, бола махсус марказда тарбияланади: янги тизим йўлга қўйилади

Она жазони ўтайди, бола махсус марказда тарбияланади: янги тизим йўлга қўйилади

Маҳкум аёлларнинг фарзандлари учун махсус боғчалар ташкил этилади.

Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети президенти Эллен Гранберг билан учрашди

Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети президенти Эллен Гранберг билан учрашди

Суҳбат давомида сунъий интеллект даврида университетнинг келажаги ва янги ривожланиш стратегияси юзасидан фикр алмашилган.

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Келгуси йилги Давлат бюджетида маблағларнинг асосий қисми таълим, тиббиёт ва маҳаллаларни обод қилишга йўналтирилади.

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ушбу инвестициявий низо 2021 йил июнь ойида бошланиб, 5 йил давом этди.

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Улар мижозларга ўзларини уй эгалари ёки риэлторлар сифатида таништирган.

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

3 ёшгача бўлган болалар учун тун-у кун фаолият юритадиган “Она ва бола марказлари” ташкил этилади.