Ўзбекистон

Ўзбекистонга сайёҳлар оқими 2,5 баробар кўпайди

2023-йилда Ўзбекистонга келган хорижлик сайёҳлар сони 6,6 миллион нафарга етди.

Ўзбекистонга сайёҳлар оқими 2,5 баробар кўпайди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2017-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг асосий натижаларини таҳлил қилди.

 

Шуни таъкидлаш лозимки, охирги олти йилда туристлар оқими қарийб 2,5 баробар кўпайди, яъни 2017-йилда хорижлик сайёҳлар сони 2,6 миллион нафарни ташкил қилганди.

 

Маълумот учун: Дунёдаги 91 та мамлакат фуқаролари Ўзбекистонга келиш учун визасиз тартибдан фойдаланиши мумкин. Таққослайдиган бўлсак, Қозоғистонга 26 та, Туркияга 41 та, Грузияга эса 56 та мамлакат фуқаролари визасиз кела олади.

 

Туризм экспортининг ривожланиши мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ўсиш манбаларидан бири ҳисобланади. 2023-йилда туризм хизматлари экспорти 2 миллиард 143 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бу кўрсаткич 2017-йилда 531 миллион долларни ташкил қилганди. 2023-йилда сайёҳлар сонининг сезиларли даражада ошиши ҳисобига туризм хизматлари экспорти 2017-йилдагига нисбатан қарийб 4,5 баробарга ортган.

 

Маълумот учун: Американинг Travel Lemming онлайн саёҳат қўлланмаси 2023-йилда Ўзбекистонни дунёнинг 50 та энг яхши сайёҳлик йўналиши рўйхатига киритди ва мамлакатимиз 9-ўринни эгаллади. Ушбу қўлланма ҳар йили дунё бўйлаб янги йўналишлар ва яширин дурдоналарни ёритади ва уни 6 миллиондан кўпроқ саёҳатчи ўқийди. Қайд этилаётган натижалар соҳанинг салоҳияти катта эканлигидан далолат беради. Шу боис соҳада инфратузилма объектларини янада кўпайтириш ва ички туризм имкониятларидан самарали фойдаланишга эътибор қаратилмоқда.

 

2023-йилда Ўзбекистонда сайёҳларни жойлаштириш воситлари сони 5526 тага етди. Охирги олти йилда сайёҳларни жойлаштириш воситлари сони 7,2 баробар кўпайди, яъни 2017-йилда уларнинг сони 767 та эди холос.

 

2017-2023 йиллар оралиғида мамлакатимизда сайёҳларга хизмат кўрсатувчи субъект ва объектлар сони 7 баравар кўпайди ва уларнинг сони 749 тадан 5276 тага етди.

 

“Ўзбекистон - 2030” стратегиясида ташқи ва ички туризмни ривожлантириш учун кенг шароитлар яратиш орқали сайёҳлар сонини оширишга алоҳида эътибор берилган. Шунга кўра, 2030-йилга қадар хорижий сайёҳлар сонини 15 миллион нафарга, ички сайёҳлар сонини 25 миллион нафарга, зиёрат туризми бўйича келадиган сайёҳлар сонини 3 миллион нафарга етказиш кўзда тутилган. Шунингдек, хусусий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига республикада меҳмонлар учун мўлжалланган ўринлар сонини камида 2 баробар ошириш, туризм маҳаллалари сонини 175 тага, туризм хизматлари экспортини 5 миллиард долларга, тиббиёт ва таълим туризми экспортини йилига 1,5 миллиард долларга етказиш белгиланган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонга сайёҳлар оқими 2,5 баробар кўпайди | Zamon.uz