АҚШга ишга юбормоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
Ҳозирда уларга нисбатан 2 та модда бўйича жиноий иш очилган.

Жиззах ва Навоий вилоятларида Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.
Қайд этилишича, Зафаробод туманида фуқаро А.Қ. фуқаро Б.Б.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Т. фуқаро М.Ш.нинг ишончига кириб, уни Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 14 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







