Самбочи Тўра Авлоқулов ўлдириб кетилди
Ҳолат юзасидан БП баёнот берди.

Шаҳрисабз тумани прокуратураси Тўра Авлоқуловнинг ҳаётига суиқасд қилинганлиги ҳолати билан боғлиқ жиноят иши юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, гумонланувчи шахс ўзаро жанжал давомида темир қувурдан қўлбола усулда ясалган қурол билан Т.Авлоқуловнинг бош қисмига қаратган ҳолда бир марта ўқ узган.
Жиноят иши доирасида гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан жабрланувчи Т.Авлоқулов 31 март куни вафот этган.







