Ўзбекистон

Тадбиркорлар учун онлайн бизнес платформа яратилди

“Бизнесни ривожлантириш банки” 2023 йилда амалга оиширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

Тадбиркорлар учун онлайн бизнес платформа яратилди

Бугун, 1 апрель куни “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг 2023 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда банк Бошқаруви раҳбарияти, таркибий тузилмалар масъул ходимлари, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари  иштирок этди.

 

Тадбирда қайд этилдики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 сентябрда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йил 18 августдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Шу орқали юртимизда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини кенгайтириш ва янги кичик бизнес лойиҳаларини ишга тушириш бўйича муҳим қадам ташланди.

 

Бу борадаги ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш мақсадида, қарор билан “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки негизида “Бизнесни ривожлантириш банки” акциядорлик тижорат банки ташкил этилди. Унинг фаолият йўналиши кичик бизнес субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш ва уларга комплекс хизматлар кўрсатишга мўлжалланди.

 

Банк ҳузурида халқаро молия институтларининг маблағлари ва хусусий инвестицияларни жалб қилиш орқали истиқболли кичик бизнес лойиҳаларини амалга оширадиган “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” ташкил этилди.

 

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида кичик тадбиркорлик субъектларига бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва ишга туширишга кўмаклашиш, уларга консалтинг хизматларини кўрсатишга масъул бўлган 14 та “Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари” фаолияти йўлга қўйилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2023 йилнинг 15 ноябридаги “Аҳолини кичик ва ўрта бизнесни кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ, кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш ва аҳолида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича яхлит тизим жорий этилди.

 

Матбуот анжуманида мазкур қарорлар ижроси доирасида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида ахборот берилди.

 

Хусусан, банк томонидан янгича тизимда ривожланган давлатлар ижобий тажрибаларини амалиётга жорий қилиш мақсадида Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, KPMG халқаро экспертлари жалб қилингани билдирилди.

 

Кичик бизнесни молиялаштириш ҳамда кўрсатиладиган молиявий хизматларни рақамлаштириш, ходимлар малакасини ошириш бўйича Россия Сбербанки ва Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш федерал корпорацияси ва “МСП Банк” билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

 

Бизнес вакиллари  учун 8 турдаги молиявий маҳсулот ва 12 та консультатив хизматлар ишлаб чиқилди.

 

Тадбиркорларни ўқитиш дастури ишлаб чиқилди ва ушбу жараёнларда Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Япониянинг Ямагата универститети билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

 

Тадбиркорларни ўқитиш уларга молиявий консультатив хизматлар кўрсатиш, маҳсулот ва хизматларни сотиш, инвестицияларни жалб қилиш имконини берувчи онлайн бизнес платформа ишлаб чиқилди.

 

Таъкидланганидек, 2024 йил 1 январ ҳолатига банкнинг умумий капитали 3  трлн. 180 млрд. 200 млн.сўмни ташкил этган бўлса, устав капитали 1 трлн. 856 млрд. 800 млн. сўмни, банкнинг активлари 27  трлн 62 млрд 900 млн. сўмни ташкил этди.

 

Депозитлар миқдори 6,7% фоизга ўсиб 9 трлн. 418 млрд 700 млн. сўмни ташкил этди. Шундан қисқа муддатли 1 трлн. 348 млрд. 900 млн. сўмни, узоқ муддатли 8 трлн. 69 млрд 700 млн.сўмдан иборатдир.

 

Ҳисобот санасига 3 трлн.  691 млрд. 300 млн. сўм даромад олинди.  Банкнинг соф фойдаси 236 млрд. сўмни ташкил қилди.

 

Ҳисобот даврида банкнинг жами мижозлар сони – 1 581 477 тага етди. Шундан жисмоний шахслар – 1 517 617 тага, юридик шахслар - 63 860 тага етди.

 

Банк томонидан 2023 йилда 6,5 трлн. сўм кредит маблағлари ажратилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига ташрифлари давомида тасдиқланган баёнлар ва бошқа ҳудудий дастурларга асосан 2023 йилда 433 та лойиҳаларга 1 трлн. 465,5 млрд. сўм (шундан, 2023 йилнинг январь-декабрь ойларида 171 та лойиҳага 482 млрд. 300  млн. сўм) миқдорида кредит маблағлари ажратилган бўлиб, жами 2 трлн. 200 млрд. 200 млн. сўмлик (шундан, банк кредити 1 128,3 млрд. сўм) 425 та лойиҳалар ишга туширилди ва натижада 5 036 та янги иш ўринлари яратилди.

 

2023 йил якуни билан банк томонидан 163 млн. 700 минг  АҚШ доллари миқдоридаги хорижий кредит линиялари маблағлари жалб қилинди.

 

Банк томонидан барча манбалар ҳисобидан 1 трлн.  250 млрд. сўм миқдорида  ипотека кредитлари ажратилди.

 

Ўтган йилда банкка ISO 37001:2016 – “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизимининг халқаро стандарти” жорий қилингани тасдиқланиб, халқаро ва миллий сертификатлар топширилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тадбиркорлар учун онлайн бизнес платформа яратилди | Zamon.uz