Тошкентда тунда учта автомобиль тўқнашди
Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар шифохонага ётқизилган.

Тошкентнинг Чилонзор туманида 31 март куни соат 22:45 ларда иккита Собалт ва Нехиа-3 иштирокида ЙТҲ юз берди.
Сеул кўчасида 2002 йилда туғилган M.G. бошқарувидаги Собалт, 1994 йилда туғилган M.P. бошқарувидаги Нехиа-3 ва 1982 йилда туғилган D.B. бошқарувидаги Собалт тўқнашган.
Оқибатда Собалт ҳайдовчиси M.G. ва Нехиа-3 ҳайдовчиси M.P. тан жароҳат олгани сабабли шифохонага олиб кетилган.
Ижтимоий тармоқларда ушбу автомашиналарнинг йўл-транспорт ҳодисасидан кейинги ҳолати акс этган видеолар тарқалди.
Пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маълум қилишича, айни пайтда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







