Сергели ва Янгиҳаётда газ таъминоти қисман тўхтатилади
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Пойтахтимизнинг Сергели ва Янгиҳаёт туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли, ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида 2 апрель куни газ қисман таъминоти тўхтатилади.
Сергели туманида 2 апрель куни 10:00 дан 18:00 гача:
— "Қумариқ" маҳалласи;
— "Олтин Водий" маҳалласи;
— "Учувчилар" маҳалласи.
Янгиҳаёт туманида 2 апрель куни 14:00 дан 17:00 гача:
— "Янги Дархон" маҳалласи Наврўз кўчасидаги 80 та ерли хонадонлар;
— Улгуржи истеъмолчилар — 3 та.
“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ ноқулайликлар учун узр сўрайди.







