Ўзбекистон

“Бу ер кечаю кундуз фаолият юритадиган туристик марказга айланиши керак”

Президент Тошкентдаги Гулбозор маҳалласида бўлди.

“Бу ер кечаю кундуз фаолият юритадиган туристик марказга айланиши керак”

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги Гулбозор маҳалласида бўлди.

 

Ҳар бир маҳалланинг ўзига хос анъаналари ва имкониятлари бор. Улар “ўсиш nuqtasi”ga айлантирилиб, иш ўринлари очиш ва аҳоли даромадларини ошириш манбаи сифатида ривожлантирилмоқда.

 

Гулбозор Тошкентнинг тарихий қисмида, Чорсу бозори ёнида жойлашган. Бу ерга йилнинг барча мавсумида хорижий туристлар кўп келади. Шу боис ҳудуд туризм хизматларига ихтисослаштирилди. Кўча ва уйларда пойтахтнинг қадимги кўринишини сақлаб қолган ҳолда қўшимча шароитлар яратилди.

 

Хусусан, барча коммуникация тармоқлари ер остидан ўтказилди. Кўча бошида тарихий дарвоза қайта тикланди. Ўймакор устунли катта айвон, унга яқин жойда ҳовуз барпо этилди. Миллий каштачилик ва ҳунармандчилик устахоналари, новвойхона, миллий ошхоналар, заргарлик дўконлари ташкил қилинди. “Нон тарихи” ва “Қадимги Тошкентга саёҳат” номли кўргазмалар очилди. Уч юлдузли меҳмонхона ҳам бунёд этилмоқда.

 

Бу кўча Шайхонтоҳур туманида ташкил этилаётган “туризм halqasi”ning бир қисми бўлади. Бир сўз билан айтганда, бу ерда сайёҳлар қадимийлик ва миллийлик муҳитини ҳис этади.

 

Маҳалла аҳли давлатимиз раҳбарига ҳудуддаги ўзгаришлар, одамлар ҳаёти ҳақида сўзлаб берди. Бу ерда 2 минг 670 нафар аҳоли яшайди. Савдо, ҳунармандчилик ва хизмат кўрсатиш ривожлангани натижасида маҳалла ишсизликдан ҳоли ҳудудга айланган. “Хавфсиз ҳудуд” тизими жорий этилган. Бу лойиҳа амалга оширилганидан сўнг барча хонадоннинг даромад топиш имконияти анча ошгани қайд этилди.

 

Президент миллий кийимлар ва амалий санъат маҳсулотларини кўздан кечирди, уларни тайёрлаётган ҳунарманд хотин-қизлар билан суҳбатлашди.

 

Давлат раҳбари маҳалладаги сумалак сайлида иштирок этди. Онахонлар тинч-осойишта юртга байрамлар ярашишини, бунинг учун Яратганга беҳисоб шукур қилишларини айтишди. Шавкат Мирзиёев уларни муборак Рамазон кунлари билан табриклаб, эзгу тилаклар изҳор этди. Халқимизга тинчлик ва фаровонлик тилаб дуолар қилинди.

 

Мутасаддиларга “туризм halqasi”ni давом эттириб, соҳада бандликни ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

– Замонавий мажмуалар ҳамма жойда бор. Биз хорижий сайёҳларни буюк тарихимиз билан кўпроқ жалб этишимиз мумкин. Шунинг учун бу ер кечаю кундуз фаолият юритадиган туристик марказга айланиши керак. Бундай этнографик масканларни кўпайтириш, миллий қадриятларимизни намойиш этиш, турли фестиваллар ўтказиш зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Жорий йил 12 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони қабул қилинган эди. Унга мувофиқ, туризм масканларини кўпайтириш, ҳудудларни ўзаро боғловчи туризм хизматларини янада кенгайтириш бўйича иш олиб борилмоқда. Бунинг ижросини Гулбозор мисолида ҳам кўриш мумкин.

 

Шунингдек, “Яшил макон” лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали дарахтлар, гул-чечаклар экилиб, маҳаллага файз қўшилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Бу ер кечаю кундуз фаолият юритадиган туристик марказга айланиши керак” | Zamon.uz