Бухорода юк машинаси дарёга тушиб кетди
Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

Бухорода Зарафшон дарёсидаги кўприк қулаши оқибатида юк машинаси дарёга тушиб кетди.
Расмий хабарга кўра, ҳодиса натижасида қурбонлар йўқ.
Жондор туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ мазкур ҳолат бўйича ўрганишларни олиб бормоқда. Ишчи гуруҳнинг якуний натижаси бўйича батафсил маълумот берилиши айтилди.







